O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙЎЛ

Tasnif: ’қатнов учун хизмат қиладиган сатҳ’. Кампир ёлғизоёқ й ў л д а н битта-битта юриб кетди (Ўлмас Умарбеков). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу кўп маъноли от асли йо:л тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, IV, 217), кейинроқ о: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ПДП, 389; ДС, 270, Девон, I, 97). Йо:н— феълига қиёслаб, йо:л сўзи асли йо— асосидан —л қўшимчаси билан ясалган деб тахмин қилинади (ЭСТЯ, IV, 218).