
ЙЎН
Tasnif: ’юпқа қилиб кес-’, ’тарашла-’. Полвон .. бир тошни танлаб олдида, яхшилаб артишга ва бир томонини й ў н и ш г а буюрди (Абдулла Қаҳҳор). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл йо:н- тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, IV, 221), кейинроқ о: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ПДП, 389): йо:н- > йон-. Бу феъл асли йо:- асосига -н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган дейилади (ЭСТЯ,IV, 222).