ЙЎРИҚ
Tasnif: ’бирор ишнинг бажарилиш усули, йўли’. Бу ишнинг ўз й ў р и ғ и бор. Бу от қадимги туркий тилда ’талқин қил-’ маъносини англатган йор- феълидан -(ы)қ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, IV, 224; ДС, 274); ўзбек тилида м унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: йор- + ық = йорық > йориқ. Бу сўз кўпинча йол-йориқ жуфт сўзи таркибида ишлатилади.