O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙЎРТОҚИ

Tasnif: ’йирик қадам ташлаб тез ҳаракатланадиган’. Қорасоч.. йўрға тугул, й ў р т о қ и бўлса ҳам, от миниб дала кезишни ор билмас эди (С.Сулай- мон). Бу сифат эски узбек тилида йорт- феълидан -(а)қ қўшимчаси билан ясалиб, унга кучайтириш маъносини ифодаловчи -ы қўшимчаси қўшилган; қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (йорт- + ақ = йортақ) + ы = йортақы > йортâқи.