ЙЎРҒА
Tasnif: ’майда қадам ташлаб тез юрадиган (от)’. Қобил қора й ў р г а н и эгарлаб, бойваччани эшик олдида кутиб турарди (Ҳамид Ғулом). Бу сўз қадимги туркий тилда ’сатҳ бўйлаб ҳаракатлан-’ маъносини англатувчи йоры- феълидан (ДС, 274) -ға қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, IV, 225; Девон, III, 189; ДС, 274); кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (КРС, 261), ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: йоры— + ға = йориға > йорғâ.