O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙЎҚ

Tasnif: ’мавжуд эмас’. Ҳунари й ў қ кишининг мазаси йўқ ишининг (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз йо:қ тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, IV, 212; ДС, 273); кейинроқ о: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ПДП, 289; Де¬вон, III, 157; ДС, 272): йо:қ > йоқ. Инкор маъносини англатувчи бу сўз асли ’йўқ қил-’, ’емир-’ маъносини билдирган йо:- феълидан -қ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, IV, 212): йо:- + қ = йо:қ > йоқ.