ЙУҚЛА
Tasnif: ’бирор муносабат билан сўраб-суриш- тир-’. Келинг, кимни й ў қ л а б келдингиз бу ерга? (Ойбек). Бу феъл эски ўзбек тилида ’мавжуд эмас’ маъносини англатган йоқ сўзидан -ла қўшимчаси билан ясалган (КРС, 257), кейинчалик а унлиси ä унлисига алмашган: йоқ +ла = йоқла- > йоқлä-. Қадимги туркий тилда йоғла- феъли мавжуд бўлиб, ’ўлган кишига атаб хотирлаш маросими ўтказ-’ маъносини англатган (Девон, III, 324; ДС, 270); бу феъл қадимги туркий тилдаги ’ўлган кишини хотирлаш маросими’ маъносини англатган йоғ отидан (ДС, 269) -ла қўшимчаси билан ясалган.