КАБИ
Tasnif: сингари, ' ўхшаш'. Бахтли онлар умр тунида юлдузлар к а б и чақнайди (Ойбек). Бу кўмакчи асли қадимги туркий тилдаги ' ўхшаш' маъносини англатган киб отига -и эгалик қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (Девон, III, 131: киб; аниқ киби); эски ўзбек тилида ҳам киби шаклида талаффуз қилинган (ССТТН, II, 113). Ҳозирги ўзбек тилида эса биринчи бўғиндаги и унлиси а унлисига алмашган: киб + и = киби > каби.