КАКРА
Tasnif: ғалла экинлари орасида ўсадиган тахир, талха ўсимлик'. Ариқнинг нариги ёнида к а к р а, супурги, .. яна аллақандай ёввойи ўтлар ғовлаб ётар эди (Асқад Мухтор). Бу от қадимги туркий тилда кекрä (ДС, 295), кӭкрä (Девон, I, 398) тарзида талаффуз қилинган; ўзбек тилида е унлиси ä унлисига алмашган: кекрä > кäкрä.