
КЕКИРДАК
Tasnif: қизилўнгачнинг бошланиш қисми'. .. лаблари дўрдайиб, кўзлари ола-кула бўлиб, к е - кирдагидаги томирлари бўртиб чиқиб кетган эди (Иброҳим Раҳим). Бу от қадимги туркий тилда 'ошқозонда тўпланган ҳавони қизилўнгач орқали чиқар—' маъносини англатувчи кекир— феълидан (Девон,II, 88) -дäк қўшимчаси билан ясалган (Девон. Индекс: -дак - от ясовчи): кекир— + дäк = кекирдäк.
Бу сўзнинг таркибини бошқача талқин қилиш ҳам мумкин: кекир— феълига 'такрор' маъносини ифодаловчи —ла қўшимчасининг —дä шакли қўшилган ва бу сўздан —к қўшимчаси билан от ясалган: (кекир— + дä = кекирдä-) + к = кекирдäк.