O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАРМОҚ

Tasnif: ’Панжадаги ҳар бир ҳаракатчан думалоқ чўзиқ аъзо’. Жисмоний иш билан ортиқча шуғуллангани туфайли бармоқлари зирқираб оғрий бошлади. Бу от қадимги туркий тилдаги ’ушла-’ маъносини англатувчи бары- феълидан (ЭСТЯ, И, 67) -м қўшимчаси билан ясалган ва унга кичрайтириш маъносини ифодаловчи -(а)қ қўшимчаси қўшилган бўлса керак; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, Ч ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (бары— + м = барым) + ақ = барымақ > бармақ > бäрмâқ.