КЕТ
Tasnif: маълум жойдан узоқлашиш томонга қара — катлан—'. Бугун ишга барвақт к е т д и. Ҳозирги ўзбек тилида ҳам шундай ва яна бир қанча маънони англатувчи бу феъл қадимги туркий тилда асли кат— (ПДП, 393), кит— (ПДП, 394) тарзида талаффуз қилинган, кейинчалик а || и унлиси е унлисига алмашган (ДС, 303): кат— у кит— > кет—.
Бу феълни кел—, кеч—, кез— феъллари билан қиёслаб, ушбу феълларнинг ўзаги асли ке— (< ка—, ки—) бўлган деб фараз қилинади. Агар бу фикрни тан олсак, кет— кел— феъллари охиридаги т, л қисмлари ' узоқлашиш', 'яқинлашиш' маъносини ифодаловчи қўшимча бўлиб чиқади (Унда ч қисми 'ботиб', з қисми 'турли йўналиш' маъносини ифодалаган бўлиб чиқади).