
БАРЧА
Tasnif: ’Ҳамма’. Укам б а р ч а юмушларни тартиб билан пухта бажаради. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’мавжуд’ маъносини англатган ба:р сўзига -ы эгалик қўшимчасини ва ’чама’ маъносини ифодаловчи -ча қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; -ча қўшимчаси қўшилганидан кейин а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолиб, иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (ПДП, 368; Девон, I, 394; ДС, 83); ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: (ба:р + ы = бары) + ча = барыча > барча > бäрчä . Асли бу сўз ’қанча мавжуд бўлса - шунча’ маъносини билдирган.