O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КЕЧИНМА

Tasnif: ҳис-туйғуга бой ўй-хаёл, хотиралар'. Гулнор .. чиройли туш каби енгил ва тотли к е ч инмаларга, ўйларга берилиб ўтирди (Ойбек). Мавҳум тушунча англатувчи бу от —мä қўшимчаси билан ясалгани аниқ: кечин- + мä = кечинмä. Қизиғи шуки, узбек тилида кечин— феъли йўқ. Бу феъл асли 'ўт—' маъносини англатувчи кеч— феълига (Девон, II, 156; ДС, 290) ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи —(и)н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, III, 34); кечин- феъли озарбайжон тилида ва бошқа баъзи тилларда мавжуд.