
КИГИЗ
Tasnif: юнгни бостириб тайёрланадиган қалин палос'. .. к и г и з устига солинган кўрпачада .. чой ҳўплаб ўтирибди (Парда Турсун). Бу от қадимги туркий тилда ' қопла—' маъносини англатган кид— | киз- феълидан -(и)з қўшимчаси билан ясалган (ДС, 306); Девонда бу сўз кизиз шаклида ’зол’ ҳарфи билан ёзилган (I, 347); кейинчалик д, з ундоши й ундошига алмашган: кид— || киз- + из = кизиз > кийиз; ҳозирги ўзбек адабий тилида й ундошини эмас, г ундошини айтиш ва ёзиш қоидалаштирилган: кийиз > кигиз (Шева- ларда бу от кийиз тарзида ҳам талаффуз қилинади).