КИЙИК
Tasnif: оҳу'. Тоғ чўққисида ўшлаб юрган к и й и к шарпани эшитиб, бош ирғатгандай бўлди (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги туркий тилда шундай маънони англатган от асли кäдик тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 392), кейинчалик ä унлиси е унлисига, д ундоши з ундошига (ДС, 294) ва бу ундош й ундошига
(Девон, III, 182), охири е унлиси и унлисига алмашган: кäдик > кäзик > кезик > кейик > кийик. Қадимги туркий тилда, ’оҳу’ маъносини англатувчи кейик сўзидан ташқари, ’ёввойи’ маъносини англатувчи кäйик сўзи ҳам мавжуд бўлган (ПДП, 392) ва бу сўз ҳам кейинчалик кийик тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 394); Девонда бу сўз кӭйик шаклида келтирилган; натижада ’оҳу’ маъносини англатувчи от билан ’ёввойи’ маъносини англатувчи сифат Девонда бир хил ёзилиб қолган.