КИНДИК
Tasnif: қориндаги болани она танаси билан боғлаб турувчи ичакнинг боши'. Киши қариганидан кейин к и н д и к қони тўкилган жойини қўмсаб қоларкан (Б.Раҳмонов). Бу от қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, кейин истеъмолдан чиққан, асли туташтир—', ' бирлаштир—' маъносини англатган кин— феълидан —ди қўшимчаси билан ясалган отга (асли сифатдошга) кичрайтириш маъносини ифодаловчи —к қўшим- часини қўшиб ҳосил қилинган бўлса керак: (кин— + ди = кинди) + к = киндик (ДС, 308).