БАҚАЛОҚ I
Tasnif: ’Йилқи туёғи устидаги дўмбайиб турувчи эт парчаси’. Бек Равшаннинг oтгa солган давири Tyшaди Жийроннинг бақалоғига ("Равшан"). Қадимги туркий тилда ’йилқи туёғининг устидаги доира шаклида бўртиб турадиган қисм’ маъносини англатган бу сўз ’туёқ’ маъносини англатувчи бақан сўзидан (ЭСТЯ, II, 43) кичрайтириш маъносини ифодаловчи -(а)қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган (Девон, III, 192); ўзбек тилида н ундоши л ундошига, биринчи, иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: бақан + ақ = бақанақ > бақалақ > бäқäлâқ.