O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАҚАЛОҚ II

Tasnif: ’Семизлигидан эни бўйига тенглашиб қолган’, ’меъёрдан ортиқ семиз’. Б а қ а л о қ бўлишигa қарамай , чаққон ҳаракат қилар эди. Бу сифат ’думалоқ ва япасқи’ маъносини англатиб келган бақа сўзига (ЭСТЯ, II, 41) кичрайтириш маъносини ифодаловчи -лақ қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик биринчи, иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, учинчи бўғиндаги а унлиси â унлисига алмашган: бақа + лақ - бақалақ >бäқäлâқ.