КУЙ
Tasnif: оҳанг. Йўлчи бир нафас тараддудланиб, бошқа бир к у й н u чалди-да, .. (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони ва бошқа маъноларни англатган бу от асли кöг тарзида [Девон, III, 144: кбг (юмшоқ к билан) ’шеърнинг вазни, ўлчови; кöг ’ашулада овозни баланд-паст қилиш’ ..] талаффуз қилинган, кейинчалик г ундоши й ундошига, ö унлиси ӱ унлисига алмашган (ССТТН, II, 170); узбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: кöг > кӱй > куй. Маҳмуд Кошғарий кўп маъноли сўз (ҳатто бир неча сўз) сифатида талқин қилган кöг сўзи ДСда нимагадир хитойча деб таъкидланган (311- бет).