
КУЙОВ
Tasnif: қизининг эри (ота—онага ва унинг қарин- дошларига нисбатан)'. Салимбойвачча синглисидан аҳвол сўраб, куёвнинг қўлини сиқди (Ойбек). Бу от қадимги туркий тилдаги 'қизининг эри' маъносини англатган кӱд || кӱз отидан -ä қўшимчаси билан ясалган феълга иш оти шаклини ясовчи —гӱ қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, III, 45; ПДП, 397; Девон, III, 18; ДС, 324: кӱдäгӱ, кӱзäгӱ) кейинчалик д || з ундоши й ундошига алмашган (ЭСТЯ, III, 45), сўнгра сўз охиридаги ӱ унлиси талаффуз қилинмай қўйган, шунинг оқибатида сўз охирида г ундоши в ундошига алмашган (ССТТН, И, 170), ўзбек тилида в ундоши таъсири билан а унлиси â унлисига алмашган, ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: ( кӱд || кӱз + ä = кӱзä-) + гӱ = кўзäгӱ > кӱйäгӱ> кӱйäг > кӱйäв >кӱйâв > куйâв.