КУЙУК
Tasnif: пиширилаётган нарсанинг куйиш оқибатида ҳосил бўлган қисми'. Ноннинг к у ю г и қорин оғритади. Бу сифат қадимги туркий тилда аланга (иссиқ) таъсирида куйиб, истеъмолга яроқсиз (кўмир) ҳолига ет-' маъносини англатган кöй- феълидан (ДС, 312) —(ӱ)к қўшимчаси билан ясалган (Девон, III, 183); кейинчалик ö унлиси ӱ унлисига алмашган (КРС, 461); ўзбек тилида ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: кöй- + ӱк = кöйӱк > кӱйӱк > куйук. Бу сифат сифатланмишсиз ишлатилиши оқибатида отга айланган.