КУЛАЛА: КУЛАЛА БЎЛИБ
Tasnif: оёқ—қўлини йиғиштириб, ғужанак бўлиб'. ..бир туда латталар орасида к у л а л а б ў л и б ҳикоямизнинг қаҳрамони Мамажон ётар эди (Ғафур Ғулом). Бу сўз асли қадимги туркий тилдаги ' йиқитиб боғла-' маъносини англатган кӱл— феълининг (Девон, И, 227: кӱлтӱрди - ’оёқларини боғлаб йиқитмоққа буюрди’; ЭСТЯ, III, 96) ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи —(ӱ)л қўшимчасини олган шаклига —ä равишдош қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган, кейинчалик иккинчи бўғиндаги ӱ унлиси ä унлисига алмашган, ў унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (кӱл— + ӱл = кӱлӱл-) + ä = кӱлӱлä > кӱлäлä > кулäлä.