
КУЛИМСИРА
Tasnif: енгилгина кулиш ҳолатида бўл— "Келинг, уста Қудрат", — деди Тешабой ўтирган ерида кулимсираб (Мирзакалон Исмоилий). Бу сўз асли ' хурсандлик, завқ-шавқ ҳолатини ифодаловчи овозлар чиқар—' маъносини англатувчи кӱл— феълидан— (ӱ)м қўшимчаси билан ясалган ҳолат отига 'мойиллик (истак)' маъносини ифодаловчи -си қўшимчасини қўшиб ясалган феълнинг ' бироз' маъносини ифодаловчи -рä қўшимчаси қўшилган шаклига тенг (ЭСТЯ, III, 99); ўзбек тилида ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган, кейин иккинчи бўғиндаги у унлиси и унлисига алмашган: [(кӱл- + ӱм = кӱлӱм) + си = кӱлӱмси-] + рä = кӱлӱмсирä- > кулимсирä-. Ҳозирги ўзбек тилида бу тур сўзлар қисмларга кулимсира тарзида ажратилади.