O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАҚРАЙ

Tasnif: ’Кўзни чақчайтириб тикилиб қара-’. Нега бақрайиб турибсан, сўроғимга аниқ жавоб бер. Бу феъл қадимги туркий тилдаги ’синчковлик билан қара-’ маъносини англатган бақ- феълидан (Де-вон, II, 23; ДС, 81) -(ы)р қўшимчаси билан ясалган отга -(а)й қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, а унлилари ä унлиларига алмашган: (бақ- + ыр = бақыр) + ай = бақырай- > бақрай- > бäқрäй-.