O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КУНДОШ

Tasnif: бир эрнинг хотинлари бир—бирига нисбатан'. Эшикдан к у н д о ш кирса, тешикдан уриш киради (Мақол). Бу ерда асли қадимги туркий тилдаги 'қизған—', 'ғайирлик қил-' маъносини анг — латган кӱн— феълидан —и қўшимчаси билан кӱни оти (ДС, 327: кўни I), унга —дä (< -лä) қўшимчасини қўшиб кӱнида— феъли (ЭСТЯ, III, 105) ва ниҳоят, —ш қўшимчасини қўшиб кўнидаш оти ясалган (ЭСТЯ, III, 105); кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган, ä унлиси â унлисига алмашган: [(кӱн— + и = кӱни) + дä (< лä) = кӱнидä-] + ш = кӱнидäш > кӱндâш > кундâш.