
КЎЗАНАК
Tasnif: кўзга ўхшаш катакча'. Асалари ини кўзанаклари бу йил баҳорда ярмига ҳам тўлмади. Бу сўз асли қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, ' қара-маъносини англатган кöз— феълидан (ЭСТЯ, III, 61) —(ä)н қўшимчаси билан ясалган отга (ЭСТЯ, III, 62) кичрайтириш маъносини ифодаловчи -(ä)к қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; ўзбек тилида ö унлисининг юмш оқлик белгиси йўқолган: (кöз— + äн = кöзäн) + äк = кöзäнäк > козäнäк.