O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КЎЗГУ

Tasnif: қаршисидагини акс эттириб кўрсатадиган ойна'. Секретарь ..дераза ёнидаги бўй баравар ке— ладиган кў з г у олдига келди (Сами Абдуқаҳҳор). Бу от асли қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, ' қара—' маъносини англатган кöз- феълининг (ЭСТЯ, III, 61) ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи —(ӱ)н қўшимчасини олган шаклидан (ПДП, 396; Девон, И, 184; ДС, 321) -гӱ қушимчаси билан ясалган; дастлаб нг ундошлари бир ӊ ундошига бирлашган (ДС, 321), сўнгра иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (Девон, III, 389); кейинчалик ўзбек тилида ӊ ундоши г ундошига алмашган, ö, ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (кöз— + ӱн = кöзӱн-) + гӱ = кöзӱнгӱ > кöзӱгӱ > Кöзгӱ > кöзгӱ > козгу.