МЕН
Tasnif: биринчи шахс бирлик кишилик олмоши. М е н д а н кетгунча, эгасига етгунча (Ибора). Бу олмош асли қадимги туркий тилдаги ' сўзловчи' маъно — сини билдирган би сўзига бирлик ('якка') маъносини ифодаловчи -н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, II, 130); кейинчалик б ундоши м ундошига, и унлиси э унлисига алмашган (Девон, I, 327): би + н = бин
> мин > мен. Сўзлашув нутқида бу олмош мäн тарзида талаффуз қилинади (Қадимги туркий тилда бу олмошнинг бäн шакли ҳам мавжуд бўлган: ПДП, 370).