O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МИЖИ

Tasnif: ғижимла-', ' эз-'. Эҳтиёт бўлмаган экан, станок бармотини м и ж и б ў л и б д и. Бу феъл асли қадимги туркий тилдаги ғижимланган ҳолатни билдирган мыж тасвир сўзидан -ы қўшимчаси билан ясалган (КРС, 545); ўзбек тилида ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: мыж + ы = мыжы- > мижи-. Бошқа туркий тиллар луғатида мустақил сўз сифатида тасвирланган бу феъл нимагадир ЎТИЛга ҳам, имло луғатига ҳам киритилмаган. Бу луғатларда мужи- феъли берилиб, 'кемир- маъносини англатиши айтилган (Бу феъл асли мижи феълининг ўзгарган шакли бўлса керак).