O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МИЖҒОВ

Tasnif: дадиллик билан иш қилмайдиган', ' майда-чуйда нарсани рўкач қилаверадиган', ' мужмал'. Астойдил ишласанг, м и ж г о в бўлмасанг, сен билан яхши муомалада бўлади. Бу сўз мижи— феълининг кучайтириш маъносини ифодаловчи -ға(< ғи) қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига —в сифат ясовчисини қўшиб ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; а унлиси в ундо — шининг таъсирида â унлисига алмашган: (мижи— + ға = мижиға-) + в = мижиғав > мижғав > мижғâв.