МУГУЗ
Tasnif: ҳайвон шохи'. Йирик гавдалари, ҳайбатли мугузлари демасангиз, қўчҳорлар танбаллик билан кавш ҳайтарардилар (Суннатилла Анор- боев). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз охиридаги —(ӱ)з қисми 'икки' ('жуфт') маъносини ифодаловчи қўшимчага тенг дейилади; унда бу қўшимча қўшилган қисм ' ҳайвон шохи' маъносини англатган бўлиб чиқади. Бу сўз асосан мӱӊӱз тарзида талаффуз қилиниб (ДС, 354), кейинчалик ӊ ундоши г ундошига алмашган (ДС, 352); ўзбек тилида ӱ унлиси — нинг юмшоқлик белгиси йўқолган: мӱӊ + ӱз = мӱӊӱз > мӱгӱз > мугуз.