O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУККАЙ

Tasnif: 'мук тушган ҳолатда бўл-'. Баъзилар муккайиб, тошларнинг гадир-будур бетини ойнадай силлиқлаб, ярқиратиш билан машғул (Ойбек). Бу феъл қадимги туркий тилда 'гавданинг эгилган ҳолати' маъносини англатган мӱк отидан -(ä)й қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, II, 292); қўшимча қўшилганидан кейин к ундоши қатланган; ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: мӱк + äй > мӱккäй- > муккäй-.