МУНЧОҚ
Tasnif: ипга тизилган, асосан бўйинга тақиладиган зийнат буюми'. Бўйнига шиша м у н ч о қ тақиб олибди. Бу сўз асли қадимги туркий тилда бойун отининг мойун шаклидан -чуқ қўшимчаси билан ҳосил қилинган; кейинроқ йу товушлари талаффуз қилинмай қўйган (ДС, 346), сўнгра о унлиси у унлисига (Девон, I, 440), шундан кейин иккинчи бўғиндаги у унлиси а унлисига (ДС, 348), охири ўзбек тилида қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (бойун > мойун) + чуқ = мойунчуқ > мончуқ > мунчуқ > мунчақ > мунчâқ.