O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СОҚОЛ

Tasnif: иякда ўсадиган туклар қопламаси'. Ўткир қуруқ совуқ! .. Соқолларда, мўйловларда, киприкларда қиров (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли сақал тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 419; Девон, I, 109; ДС, 486); ўзбек тилида а унлилари â унлиларига алмашган: сақал > сâқâл. Бу сўзни қадимги туркий тилдаги ’энгак’ маъносини англатган сақақ сўзи билан (Девон, I, 279) қиёслаш кўрсатадики, бу сўзлар охиридаги -(а)л, -(а)қ қисмлари от ясовчи қўшимчага тенг. Бу қўшимчалар феълдан от ясайди. Демак, қадимги туркий тилда тахминан ’пастга томон йўнал—’ маъносини англатган сақ— феъли мавжуд бўлган бўлиши керак. Қадимги туркий тилдаги ’тоғ этаги’ маъносини англатган сақа сўзи ҳам (Девон, III, 246; ДС, 486) -а қўшимчаси билан шу феълдан ясалган.