O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТИЗЗА

Tasnif: оёқнинг болдир билан сон боғланадиган жойи'. Турсунбой қамиш капа олдида тиззасин и қучоқлаб дарвиш қиёфасида ўтирарди (Сайид Аҳмад). Бу от асли 'кетма—кет боғла-' маъносини англатган тиз- феълидан (ПДП, 431; Девон, II, 16; ДС, 564) эски ўзбек тилида —ä қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, III, 337; КРС, 732); кейинчалик з ундоши қатланган: тиз- + ä = тизä > тиззä.