
ТУГМА
Tasnif: кийим қисмларини бирлаштириш учун хизмат қиладиган, одатда думалоқ шаклда ясаладиган буюм. Кўйлагимнинг т у г м а с и зўрға илиниб турибди. Бу от қадимги туркий тилда 'тугун солиб боғла—' маъносини англатган тӱг— феълидан (ПДП, 435; Девон, II, 28) -мä қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, III, 307; ПДП, 435; Девон, I, 406); ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: тӱг- + мä = тӱгмä > тугмä. Бу от асли ' боғич' маъносини англатган, ҳозирги маъноси тугма кашф қилингандан кейин юзага келган.