ТЎЗОН
Tasnif: майда хас—чўп аралаш осмонга кўтарилган чанг'. Ўчоқ бошида қумғон шарақлаб қайнаб, чўғ устига тўкилди, буғ ва кул т ў з о н и кўтарилди (Асқад Мухтор). Бу сўз қадимги туркий тилдаги 'чанг', 'кукун' маъносини англатган тоз отидан (Девон, III, 134) эски ўзбек тилида 'кўп' маъносини ифодаловчи —(а)н қўшимчаси билан (ДС, 650; Девон. Индекс, 407) ҳосил қилинган (КРС, 741); кейинчалик а унлиси â унлисига алмашган: тоз + ан = тозан > тозâн.