
ЭГАР
Tasnif: ’от устида миниб ўтириш абзали’. Ўтган замонда баъзи давлати ошиб-тошиб кетган бойлар суннат тўйида тойга тилла э г а р урдириб, тўйболага тилла камар боғлатган. Бу от қадимги туркий тилдаги ’юқоридан пастга қайир-’ маъносини англатган эн- феълининг (ЭСТЯ, I, 241) эг- шаклидан (Девон, I, 180; ДС, 165) —(э)р қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 242); ўзбек тилида иккинчи бўғиндаги э унлиси а унлисига алмашган: (эн- > эг -) + эр = эгэр > эгар.