O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭМИЗИКЛИ

Tasnif: ’эмадиган гўдаги бор’. Э м и з и к л и аёлларга ишдан эртароқ жавоб берилади. Бу сифат эски ўзбек тилида ’сут сўр-’ маъносини англатган эм- феълининг -(и)з ортгирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан -(и)к қўшимчаси билан ясалган отга (ЭСТЯ, 272) —ли қўшимчасини қўшиб ясалган: [(эм— + из = эмиз—) + ик = эмизик] + ли = эмизикли.