ЭМЛА
Tasnif: ’баданга терини тирнаб дори юбор-’. Болаларни чечакка қарши э м л а д и к. Бу феъл қадимги туркий тилда (ЭСТЯ, I, 271; Девон, I, 283; ДС, 173) эм отининг ’дори-дармон’ маъносидан -ла қўшимчаси билан ясалган: эм + ла = эмла-; асли ’давола-’ маъносини англатган бўлиб, кейинчалик маъно торайиши юз берган ва бу сўз ’махсус даволаш усулини қўлла—’ маъносини англата бошлаган.