
ЭР
Tasnif: ’хотин билан никоҳ аҳдидаги эркак’. Уйдан э р и н и чақирди. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли а:р тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, I, 321), қадимги туркий тилдаёқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ПДП, 365) ва бу унли э унлисига алмашган (Девон, I, 71; ДС, 175): а:р > ар > эр. Бу сўз дастлаб ’эркак жинсига мансуб’ маъносини англатган сифат бўлган, от маъносини кейинчалик англата бошлаган.