
ЭТАК
Tasnif: ’устки узун кийимнинг паст қисми’. Чопонининг э т а г и н и белбоғига қистирди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’кий-’ маъносини англатган эт- феълидан (ЭСТЯ, I, 321) -(а)к қўшимчаси билан ясалган: эт- + ак = этак. Девонда этакланди, этаклиг, этаклик сўзларига берилган ’этакли бўлди’, ’этаги бор’, ’этак тикишга мос’ изоҳларига қараганда (Девон, I, 289, 167)
этак асли ’кийим устига қўшиладиган қисм’ экани англашилади. Демак, этак сўзи дастлаб ’устки кийимнинг пастига қўшиладиган алоҳида мато1 маъносини билдирган, ’кийимнинг ажралмас пастки қисми’ маъноси кейинчалик юзага келган.