O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАВАРЧИҚ

Tasnif: майда қавариқ'. Кечаги чопиқдан кейин кафтимни қаварчиқ қоплабди. Бу от эски ўзбек тилида ' ишқаланиш, куйиш натижасида бироз шиш-' маъносини англатувчи қабар— феълининг 'кичик' маъносини ифодаловчи —чы қўшимчаси қўшилган шаклидан —қ қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик б ундоши в ундошига, а унлилари ä унлиларига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (қабар— + чы = қабарчы-) + қ = қабарчиқ > қаварчық > қäвäрчиқ.