ҚАВИ
Tasnif: авра-астари орасига пахта солинган нарсани йирик-йирик қилиб тик-'. /Қосимжон уйга кел— ганда ойиси айвонда кўрпа қ а в и б ўтирарди (Ўлмас Умарбеков). Эски ўзбек тилида ҳам шундай маънони англатган бу феълни (КРС, 310) қадимги туркий тилдаги қавы- (ДС, 437: 1. 'соединяться'), қавса- (ДС, 437: 'окружать, охватывать') сўзлари билан қиёслашдан кўринадики, қадимги туркий тилда қав- феъли мавжуд бўлиб, қавы— сўзи ана шу феълга ' такрор' маъносини ифодаловчи — ы қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қав— + ы = қавы— > қäви-.