O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАДА

Tasnif: бириктир-', ' санч-', 'эк-'. Мен бирон қоғозни ўқимасдан қўл қўйсам, сен бирон кўйлакнинг ёқасини қийшиқ қ а д а б қ ў й с а н. г, ишга совуққонлик билан қараганимиз учун жавобгар бўламиз (Абдулла Қаҳҳор). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли қата— тарзида талаффуз қилинган (ДС, 432: қата— 'присоединять'); кейинчалик эски ўзбек тилида икки унли оралиғидаги жарангсиз т ундоши жарангли д ундошига алмашган (КРС, 313: када- III 1. 'вонзить, втыкать, насаживать'); ҳозирги ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: қата- > қада- > қадä-