O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАДОҚ I

Tasnif: узоқ ишқаланиш натижасида қўл ёки оёқ терисида ҳосил бўладиган қаттиқ қавариқ'. Вали окоқ .. қўлининг қадоқлари озор беришидан қўрқаётгандек, хотинининг пешанасини авайлаб силади (Мирзакалон Исмоилий). Эски ўзбек тилида ҳам шундай маънони англатган бу от 'қаттиқ ҳолатта кел-' маъносини англатувчи қат- феълининг қад- шаклидан (ДС, 401: қисми. қат- I, И: 432: қат- I 1. 'становиться твердым, твердеть' ) ~(а)қ қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (қат- || қад-) + ақ = қадақ > қäдâқ I.