O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАДОҚ II

Tasnif: чинни асбобларнинг қисмларини улашда ишлатиладиган икки учи қайрилган темир михча'. Иккита қ а д о қ б и л а н бутун бўладиган пиёлага шунча пул сўрайсизми?! Эски ўзбек тилида ҳам шундай маънони англатган бу от асли қадимги туркий тилдаги 'бириктир-', 'санч-' маъносини англатган қата- феълининг кейин юзага келган қада- шаклидан -қ қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: қада- + қ = қадақ > қäдâқ. Бу сўз дастлаб умуман ' мих' маъносини англатган, ' чега' маъноси маъно торайиши натижасида юзага келган.