ҚАЗҒОҚ
Tasnif: бош терисидан ажраладиган кепаксимон қуруқ тўқималар'. Баъзи кишиларнинг бош териси қуруқшаб, қ а з ғ о қ ажралиб туради. Бу сўз асли туркий тилдаги 'тери', ' пўстлоқ' маъносини англатган қас отидан (ДС, 430) эски ўзбек тилида -ға қўшимчаси билан ясалган феълга -қ қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик с ундоши з ундошига, биринчи бўгиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (қас + ға = қасға-) + қ = қасғақ > қазғақ > қäзғâқ.