ҚАЙДА
Tasnif: қаерда' Салим қ а й д а ? Чақиринг (Ойбек). Шундай маънони билдирган бу сўз асли қадимги туркий тилда дастлаб қайуда тарзида талаффуз қилинган (ДС, 409), кейинроқ иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (Девон, III, 188); ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: қайу + да = қайуда > қайда> қäйдä. _